Австралиянинг Аделаида шаҳрида қизиқ воқеа содир бўлди. Чанқаган ва шу боис сув излаб катта йўлга чиққан коала велосипедчилар оқимини тўхататиб қўйди. Mashable манбасининг ёзишича, сувсираган мавжудот вилосипедчилардан бири бўлмиш Ник Лотианнинг ғилдираклари остидан чиқиб қолган. Спортчи тўхтаб, коалани ўз идишидаги сув билан сийлаган.

Нотижорий ташкилот бўлмиш Fauna Rescue South Australia вакили бўлмиш Мерриди Монтареллонинг айтишича, мавжудотнинг бу қилиғида ҳеч бир нотабиийлик йўқ. “Коала одамларга ишонади, унинг ҳид билиш ҳислати яхши ривожланган”, – деди у.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, коала сув ҳидини пайқаб одамларга тез-тез яқинлашиб туради.

Вилосипедчилар йўлидан чиқиб қолган коалага қайтадиган бўлсак, у 30 дақиқа мобайнида сув ичган. Уни мутахассисларга кўрсатишган. Коаланинг саломатлиги жойидалиги қайд этилган. Унга Каролина деб ном беришган.