«Джимхана» - автопойгачи Кен Блокнинг дунёнинг ҳар хил шаҳарлари кўчаларида автомашина билан ўзининг ажойиб маҳоратини қўрсатувчи роликлар сериясидир. Бу сериянинг саккизинчиси Дубай шаҳрида суратга олинган бўлиб, роликдан кўзингизни узолмай қоласиз.

Роликда Кен Блок қумлар тоғини кесиб ўтади, полиция автомобилларидан иборат тўртбурчак ичида ва катта машиналар атрофида айланади, суперкарлардан ўзиб кетади ва энг асосийси юриб кетаётган самолёт атрофида дрифт амалга оширади. Автомобиль мухлисларига Кен Блокнинг маҳоратларини томоша қилишни маслаҳат берамиз.