Асли эронлик бўлган миллиардер, «Эвертон»нинг 49,9 фоизлик акцияларини харид қилган Фарҳод Моширий трансферлар учун сезиларли даражада катта маблағларни сарфламоқчи. Бу ҳақда Tehran Times хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, ушбу тадбиркор таркибни кучайтириш учун ёзда 100 млн фунт стерлинг ажратмоқчи.

Қайд этилишича, айни вақтда Россиянинг «Ростов» жамоаси аъзоси бўлмиш эронлик ёш ҳужумчи Сердар Азмунни Англияга олиб ўтиш миллиардернинг асосий мақсадларидан бири.

Маълумот учун, 21 ёшли ушбу ҳужумчи жорий мавсумнинг биринчи даврасида 13та ўйин ўтказган ва 3та гол урган.

«Эвертон»ни Алишер Усмоновнинг ҳамкори сотиб олиши маълум бўлди

Алишер Усмоновнинг бизнес-ҳамкори "Эвертон"нинг 49,9 фоиз акциясини сотиб олди