Еврокомиссия Озарбайжонга газ қувури қурилишини маъқуллади

Жаҳон 03 Март 2016 1589

Еврокомиссия катта миқёсдаги энергетик лойиҳанинг бир қисми – Жанубий газ йўлагининг Европадаги қисми – ТАРни (Греция, Албания ва Италия ҳудудлари бўйича ўтувчи Трансадриатик газ қувури) қуриш бўйича келишувни маъқуллади. Бу газ қувури Трансанатолия газ қувурининг (TANAP) давоми бўлади. Бу ҳақда Еврокомиссия хабарига иқтибос келтирган ҳолда RNS нашри хабар берди.

TANAP орқали Озарбайжондаги "Шах-Дениз" конидан газ экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Газ қувури Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали ўтади ҳамда ТАРга уланиб, шу тариқа Озарбайжон ва Европани боғлайди.

Газ қувури қурилиши Европанинг Россия газидан боғлиқлигини анча камайтириши ва Европа энергетика бозорида рақобатни ошириши керак.

Кўпроқ янгиликлар