Google компаниясининг собиқ директори, ҳозирда компания директорлар кенгаши вакили ҳисобланадиган Эрик Шмидт АҚШ Мудофаа вазирлигининг инновациялар бўйича кенгашига раҳбарлик қилади.

Фараз қилинишича, Пентагондаги янги тизимга Силикон водийсининг замонавий ишланмалари жалб этилади.

Қайд этилишича, Шмидт "инновацияларни ўзлаштириш ва жорий қилиш соҳасида янгича ҳамда ўзига хос қарашларга эга мутахассис" ҳисобланади.

Хабар қилинишича, у замонавий технологиялар устида тадқиқотлар қилиш билан шуғулланувчи 12 кишидан иборат кенгашни бошқаради.