АҚШнинг Google компанияси Зика вируси билан курашга 1 млн доллар хайрия қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг расмий логида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, пуллар БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ ва бошқа ташкилотларга бу хавфли касалликдан вакцина яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун юборилади.

Шунингдек, компания томонидан бу вирус ҳақида барча маълумотларни сақлаш учун ахборот-таҳлилий платформа яратиш учун мутахассислар жалб қилинади.

Бу плафтормани яратишдан мақсад Зика вирусининг турли ҳудудларда тарқалиш хавфини аниқлаш, ЮНИСЕФ, мамлакатлар ҳукуматлари ва ноҳукумат ташкилотларига уларнинг бу касалликка қарши курашда вақтлари ва кучларини қаерга ва нимага қаратишларида ёрдам беришдан иборат.