Индонезияда 7,8 балли зилзиладан кейин кучли афтершоклар қайд этилди

Жаҳон 03 Март 2016 3118

Индонезияда 3 март куни тонгида ўтган куни рўй берган 7,8 балли кучли зилзиладан кейинги афтершоклар сезилди.

Қайд этилишича, цунами хавфи эълон қилинганидан кейин мамлакат жануби-ғарбидаги Паданг шаҳри аҳолиси ўртасида саросима бошланган. Улар 2004 йилги фожиа (ўшанда цунами 200 мингдан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлганди) такрорланишидан қўрқувга тушишган.

Хабарда афтершок туфайли ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Миллий метеорология агентлиги маълумотига кўра, тун давомида жами 6 марта афтершок қайд этилган.

Маълумот учун. Афтершок — асосий сейсмик зарбага қараганда кучсизроқ бўлган такрорий сейсмий силкинишлар. Кучли зилзилалар ҳар доим ўз ортидан кўплаб афтершокларни бошлаб келади. Уларнинг сони ва магнитудаси вақт ўтиши билан камайиб боради.

Индонезиядаги зилзила: Қурбонлар бор, цунами хавфи эълон қилинди

Кўпроқ янгиликлар