iPhone 7 стереодинамиклар ва ясси камера билан жиҳозланиши мумкин

Технология 03 Март 2016 2619

Охирги маълумотларга кўра, Apple’нинг янги iPhone 7 смартфони аввалги моделдан ингичкароқ бўлади ҳамда сифатлироқ товуш билан таъминланади, деб хабар бермоқда 9to5mac нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, янги iPhone’нинг қалинлиги 6,1 мм ни ташкил қилади ва ҳозирги iPhone 6/6s’дан 1 мм га ингичкароқ бўлади. Янги смартфонда камера корпусдан бўртиб чиқиб турмайди ҳамда антенналар учун пластик вставкалар қўлланмайди. Компания бундай қалинликка эришиш учун қулоқчинлар учун разъёмдан воз кечади ва Lightning қувватлаш портини энсизроқ ишлайди.

Бундан ташқари, iPhone сув ўтказмайдиган қилинмайди ва янги қотишмадан ишланган корпус олмайди. Шунингдек, иккита ёнма-ён турадиган камера ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Кўпроқ янгиликлар