ИШИДнинг валюта бозордаги савдолардан оладиган даромади ойига 20 млн долларга баҳоланди

Жаҳон 03 Март 2016 7006

ИШИД ҳар ой Яқин Шарқдаги валюта бозорларида 20 млн долларга яқин даромад олади. Бу террорчилик гуруҳи учун нефть контрабандаси ва товламачилик билан бир қатордаги даромад манбаи ҳисобланади. Бу ҳақда The Telegraph нашри Буюк Британия парламентининг хорижий ишлар бўйича комиссияси йиғилишида маълум қилинган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.    

Британия парламентининг террорчиликни молиялаштиришга қарши курашиш қўмитаси бошлиғи Жон Бэйроннинг айтишича, террорчилик гуруҳи валюта бозорларида ўйнаш учун пулларни 2014 йил июнида Мосулни босиб олганда у ердаги Ироқ марказий банкининг филиалида сақланган 429 млн долларни қўлга киритган. Бэйроннинг айтишича, валюта бозоридаги савдоларга Ироқ ҳукумати террорчилар назоратида бўлган ҳудудлар аҳолисига ўтказадиган пенсия тўловлари ҳам ишлатилади.

Валюта савдоларидан олинган даромад ИШИД назоратида бўлган ҳудудларга мусулмон давлатларида кенг тарқалган "ҳавола" деб номланувчи пул ўтказмаларининг норасмий тизими орқали жўнатилади.

Газетанинг таъкидлашича,  ИШИД шунингдек нефть контрабандаси ва товламачиликдан ҳам катта даромад олади. БМТ маълумотларига кўра, ИШИД нефть савдосидан 2015 йилда 400-500 млн доллар топган. Пентагоннинг баҳолашича, террорчиларнинг даромадлари халқаро коалициянинг нефть инфратузилмасига берган зарбалари оқибатида 3 марта камайган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47776 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7798 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18913 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:43 0 Спорт
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:31 192 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1013 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар