3 март кунининг иккинчи ярмида Истанбул шаҳридаги Байрампошо туманида жойлашган полиция маҳкамасига граната ва тўппончалар билан қуролланган ҳолда ҳужум қилган ва бир полициячини яралаган 2 аёл ўтказилган махсус амалиёт давомида йўқ қилинди.

Улар воқеа жойидан кетиб, шаҳарнинг бошқа қисмидаги бинода яшириниб олган ва полиция билан отишмани давом эттирганди.

Anadolu ахборот агентлиги маълумотига кўра, бу аёллар "Миллий-озодлик инқилобий фронти партияси" номли радикал-экстремистик гуруҳ аъзолари бўлишган.

Бу партия 1978 йилда ташкил этилган ва марксча-ленинча ғояларни тарғиб этиб келади. Бундан олдинроқ, Туркия ҳукумати бу партияни бир қатор терактлар ижрочилигида айблаганди. Хусусан, бу ташкилот 2013 йилнинг февралида АҚШнинг Анқарадаги элчихонасига ҳужум уюштирган ва ходимларни ўлдирган. Бундан ташқари, 2015 йилнинг мартида бу ташкилот аъзоси Истанбулда прокурор Салим Кирозни гаровга олган, сўнг ўлдирган.

Истанбул полицияси икки террорчи аёл яширинган бинони штурм қилди