Ивица Олич Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Спорт 03 Март 2016 836

Айни вақтда Германиянинг "Гамбург" жамоаси сафида ўйнаётган хорватиялик ҳужумчи Ивица Олич терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Хорватия футбол иттифоқи расмий сайтида хабар берилган.

"Миллий терма жамоадаги барча дўстларимга ўтган ғалабали ўйинлар учун миннатдорчилик билдиришни истайман. Шунингдек барча хорватияликлар ҳамда мухлисларга, яқинларимга доимо қўллаб-қувватлаб туришгани учун алоҳида раҳмат айтаман. Терма жамоага Францияда ўтказиладиган Европа чемпионатида омад тилайман", дейди 36 ёшли футболчи.

Олич 2002 йилдан буён терма жамоа сафида 104 ўйин ўтказган ва 20та гол урган.

Кўпроқ янгиликлар