Москвада қизчанинг қотиллигида гумон қилинаётган энаганинг отаси қизининг қилмиши учун узр сўради

Жамият 03 Март 2016 11701

Москва шаҳрида 29 февраль куни 4 ёшли қизчани ўлдирганликда гумон қилиниб қўлга олинган ўзбекистонлик муҳожир, қизчага энагалик қилиб келган Гулчеҳра Бобоқулованинг отаси Баҳриддин Тўраев ўз қизининг қилмиши учун оммадан узр сўради. 62 ёшли отадан "Газета.ру" нашри интервью олган.

"Бизнинг оиламиз катта. Менинг 6 қизим, 19 набирам ва бир эварам бор. Биз барчамиз унинг қилган иши ҳақида эшитиб, даҳшатга тушдик. Мумкин бўлса уни кечиринглар. Бизни ҳам кечиринг. Болалар йиғламоқда, онаси касал бўлиб қолди. Бундай бўлишини у ҳам, биз ҳам истамаганмиз", дейди у.

Гумонланувчининг ўзи бу ишни олдиндан режалаштиргани ҳақида айтган. У ўз қилмиши учун ҳеч қайси одамдан узр сўраш ниятида эмаслиги ҳақида айтган.

Интервью берган ота ўша қотилликдан кейин 2 кун ўтиб, Бобоқулованинг Ўзбекистондаги 19 ёшли ўғли ҳибсга олингани ҳақида айтган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар