Ўлик денгизининг сув сатҳи тушиб кетмоқда

Жамият 03 Март 2016 5285

Ўлик денгизи сувининг сатҳи шиддат билан пасайиб кетмоқда. Haaretz газетаси махсус тадқиқотида ёзишича, 1976 йил Ўлик денгизи суви юзаси дунё океанига нисбатан 398 метр пастроқ бўлган, 2015 йилнинг декабрига келиб бу кўрсаткич 430 метрга етди.

Мутахассисларнинг баҳосига кўра, Ўлик денгизининг суви яқин 20 йил ичида яна 25 метрга камайиши мумкин. Олдини олиш чоралари кўрилмаса, 2050 йилга келиб Ер юзидаги энг шўр сув ҳавзаси бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфи бор, деб хабар беради ТАСС.

Бир йил аввал Исроил ва Иордания Қизил денгиз сувини чучуклаштириб, тузли қолдиқларни қуриб бораётган Ўлик денгизига қуйиш ҳақида келишиб олган эдилар.

Ўлик денгизи сайёрамизниг энг паст нуқтаси ҳисобланади. Унинг жанубий чеккаси аллақачон қисман қуриб битган. Қуриган қисмнинг ўрнида эни бир неча юз метрли ўзига хос тўз тўпламлари ҳосил бўлган.

Бундан ташқари, Ўлик денгизининг яна бир муаммоси бор. Денгиз қирғоқлари бўйлаб бўшлиқлар ҳосил бўлган. Бу инфратузилма, хусусан йўллар ва кўприклар учун жиддий хавф туғдиради.

Денгиз сатҳининг пасайиши билан бўшлиқлар ҳосил бўлиши ҳам кўпайиб кетмоқда. 1996 йилда 220 та бўшлиқ қайд этилган бўлса, 2006 йилда 1808 та, ўтган йили – 5548 та бўшлиқ ҳисобланган.

Кўпроқ янгиликлар