"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 2015 йилнинг 20 июлидан бошлаб Тошкент - Лаҳор бўйлаб авиапарвозлар йўлга қўйилишини маълум қилди. Парвозлар ҳафтасига икки марта чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Компания, шунингдек, Тошкент—Исломобод йўналишидаги рейсни ҳам йўлга қўйиши мумкин.

Ҳозирча, Тошкент-Лаҳор рейси Покистонни Ўрта Осиё билан боғловчи ягона авиайўналиш ҳисобланади.

Тошкент-Лаҳор авиарейслари 2014 йилда, Покистонда террорчилик ҳаракатларининг кучайиши ҳамда мазкур йўналишда йўловчи оқимининг камлиги сабаб тўхтатилган эди.

Аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2016 йилда Тошкентдан Лаҳорга рейс очишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинган эди.