Ўзбекистоннинг суғурта компаниялари 2015 йилда 551,53 млрд сўм йиғиб олишга муваффақ бўлишди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоиз кўплиги билдирилмоқда. Ушбу маълумотни Ўзбекистон молия вазирлиги ҳам тасдиқлаган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, ихтиёрий равишда суғуртадан ўтиш 364,82 млрд сўмни (+21 %), мажбурий суғурталаш эса 186,71 млрд сўмни (+35%) ташкил этган.

Суғурта компанияларига қилинган тўловлар 2014 йилга қараганда 49 фоизга, яъни 111,002 млрд сўмга ошган. Ихтиёрий равишдаги тўлов 67,227 млрд. сўмни (+48%) ва мажбурий равишдаги тўлов 43,775 млрд. сўмни ташкил этди (+49%).

Ўзбекистон суғурта компанияларининг инвестициялари 758,087 млрд. сўмдан ортиб (+22%), шулардан депозитлар 355,003 млрд. сўмни (+21%), қимматли қоғозлар – 300,191 млрд. сўмни (+20%), заёмлар –7,567 млрд. сўмни (+13%), кўчмас мулк - 38,776 млрд. сўмни (+39%) ташкил қилди. суғурта компаниялари корхоналар устав фондларига 50,363 млрд. сўм (+16%) ва бошқаларга 6,185 млрд. сўм инвестиция қилди.