Ўзбекистонда Корея институтининг филиали очилади

Ўзбекистон 03 Март 2016 3932

Ўзбекистон олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигида 29 февраль куни Корея фан ва технологиялар институти (KAIST – Korea Advanced Institute of Science and Technology) делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда KAIST бизнес-мактабининг Ўзбекистондаги филиалини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Делегация раҳбари муайян келишувга эришилган тақдирда Тошкент шаҳрида KAIST филиали очилишини маълум қилди.

Вазирлик ахборот хизматининг хабарига кўра, дастлабки босқичда молия факультетига 200 нафар талабани қабул қилинади.
Шунингдек, филиалда иқтисодиёт факультети очилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Делегация аъзолари Ўзбекистонда бу каби ўқув муассасаларини очиш шарт-шароитлари ва Ўзбекистон фуқаролари учун мақбул бўлган тўлов миқдори, квотани тўлдириш масалалари билан қизиқдилар.

KAIST муҳандислик ва техник тайёргарликка иҳтисослашган институт бўлишига қарамай, унда молия ва банк иши, хусусан, хусусий секторни молиялаштириш, корпоротив молиялаштириш, молиявий маркетинг ва бошқа соҳалар бўйича ҳам мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг Жанубий Корея пойтахти ва бошқа шаҳарларидаги бўлимларида беш мингга яқин талаба таҳсил олади.

KAIST Олий бошқарув мактаби, молия ва бухгалтерлик ҳисоби олий мактаби, Информацион технологиялар ва ОАВни бошқариш Олий мактаби, Табиатни муҳофаза қилиш олий мактаби йўналишларида талабаларга таълим беради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар