Трамполин (батутада сакраш) бўйича 4 карра олимпия ўйинлари иштирокчиси Екатерина Хилько ва Ҳусанбой Жонибеков Бокуда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги босқичида иштирок этадилар.

Ҳозирда иккала спортчи ҳам Бокуда бўлиб, ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқдалар.

Мусобақа якунлангандан кейин Екатерина Хилько ва Анна Каспарян 19 апрелда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган мусобақага тайёргарчилик кўришни бошлайдилар. Айнан шу мусобақада Олимпиадага йўлланмаларни қўлга киритиш учун кураш олиб борилади.

Екатерина Хилько и Анна Каспарян 2015 йил ноябрда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг 24 нафар энг кучли спортчиси орасига кирдилар ва саралаш босқичларида Олимпиадага лицензия олиш учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.