«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига раис тайинланди

Ўзбекистон 03 Март 2016 5683

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 мартдаги тегишли қарорига асосан Рустамов Одилхон Боқиевич «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раиси этиб тайинланган. Шу муносабати билан у Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси сайти хабар берган.

О.Рустамов давлат солиқ хизмати тизимида 1993 йилдан бери турли лавозимларда, 2001-2005 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор, Учтепа туманлари давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2005-2009 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Хоразм ва Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармалари бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига эса 2009 йилнинг март ойида тайинланган эди.

Рустамов Одилхон Боқиевичнинг давлат солиқ хизмати органларидаги самарали фаолияти давлатимиз томонидан юқори баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 августдаги фармонига мувофиқ давлатимизнинг юксак мукофоти «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Бундан олдинроқ, Ўзбекистон президентининг 18 февралдаги қарори билан Озиқ-овқат саноати корхоналари ассоциацияси тугатилиб, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси ташкил қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8499 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42141 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 67792 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41223 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 147893 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39955 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 119 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1489 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар