Дронлар ўртасида ўтказилган биринчи жаҳон чемпионати — World Drone Prix 2016 реклама ролиги муаллифлари Дубайда McLaren 650s спорткари ва учувчисиз бошқариладиган учиш аппарати ўртасида ўзига хос мусобақа ташкиллаштиришди. Ғалаба дронга насиб этди. Унинг видеоси YouTube’да жойлаштирилган.

Автомобиль ва учув мосламасининг йўналиши ўртасида фарқ бўлди, албатта. Дрон Бурж-Халифа осмонўпарининг томидан кўтарилган бўлса, бу вақтда McLaren йўлда ҳаракатланишда давом этди. Ролик сўнгида дронни ёш бола бошқаргани ойдинлашади.
Маълумот учун World Drone Prix 2016 2016 йилнинг 10 мартидан 12 мартига қадар Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.