Россия президенти Владимир Путин бош вазир Дмитрий Медведевнинг рафиқаси, Ижтимоий-маданий ташаббуслар жамғармаси раҳбари Светлана Медведевани фахрий ёрлиқ билан мукофотлади. Бу ҳақда ҳуқуқий маълумотлар порталида маълум қилинган.

Ҳужжатда айтилишича, Медведева Светлана Владимировна Святитель Николай Чудотворец номидаги Кронштадт денгиз черковининг тикланиши бўйича тадбирларнинг амалга оширилишига қўшган ҳиссаси учун Россия президентининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланган.

Аввалроқ Путин Дмитрий Медведевни 1-даражали "Ватан олдидаги хизматлари учун" ("За заслуги перед Отечеством) ордени билан табриклаганди.