2 март куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўзининг Москвага ишчи ташрифи давомида Россия федерацияси раҳбари Владимир Путин билан учрашди.

Учрашув чоғида Путин Қирғизистон раҳбарини илиқ қарши олди ва ўзаро ҳамкорликнинг ривожлантирилиши имкониятидан хурсандлигини билдирди.

"Бизнинг муносабатларимиз йўналиши ҳақида янги гап айтишга ҳожат ҳам йўқ. Қирғизистон - бизнинг умидли ҳамкоримиз. Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлгач, ҳамкорлик даражаси янада ошди. Ўйлайманки, бу нафақат қоғозда, балки ҳаётда ҳам акс этади. Биз келишганимиздек ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга интиламиз", дейди Путин.

У икки давлат ҳукуматлариаро комиссия фаолиятига тўхталиб, ўзаро ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этилиши кўзда тутилган қўшма лойиҳалар тайёрлаш ҳақида гапирган.

Ўз навбатида, Алмазбек Атамбаев Қирғизистон-Россия муносабатларидаги муҳим мавзуларнинг муҳокама қилиш имкони юзага келганидан хурсандлигини билдирган.

"Давлатларимиз орасида нафақат савдо-иқтисодий алоқалар мавжуд. Биз биринчи навбатда стратегик ҳамкорлармиз", дейди Атамбаев.

Икки давлат раҳбари учрашуви чоғида Қирғизистон-Россия ҳамкорлиги доирасидаги қўшма лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши хусусида гаплашилган ва турли соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари тўғрисида фикрлар алмашилган.