Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятидаги 6-рақамли мактабнинг 8 ёшли ўқувчиси фуқаролик мудофааси дарси жараёнида оёқ остида қолди. Воқеа 1 март куни содир бўлган. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.

Вилоят болалар шифохонаси маълумотига кўра, мактабнинг тўрт нафар 2 ва 3-синфи ўқувчиси жабрланган. Улардан бирида бош миянинг жароҳат олиши ва травматик шок ҳолати қайд этилган. Иккинчиси эса эртаси куни эрталаб бош миянинг жароҳат олиши билан шифокорларга мурожаат этган.

Аммо мактаб директорининг таъкидлашича, фақатгина бир бола жароҳат олган. У зиналардан югураётган пайтда йиқилиб, оёқ остида қолиб кетган.

«Воқеа юз бергач, ҳамширамиз уни поликлиникага олиб борди ҳамда унинг ота-онаси чақиртирилди. Тўғри, айни дамда болакай жонлантириш бўлимида ётибди, аммо унинг ҳеч қаери сингани йўқ. Боланинг онаси бизнинг ҳамкасбимиз, мана шу ерда дарс беради. Кейинчалик шифокор ҳузурига яна иккита болани олиб келишган, бироқ уларнинг саломатлиги яхшилиги боис уйларига жавоб бериб юборилган», – деди 6-сон мактабнинг директори Шолпан Жангалиева.