Россия президенти Владимир Путин “Россия Федерациясининг Марказий сайлов комиссияси аъзолари тўғрисида”ги қарори билан МСК аъзолари президентлик бешталигини тасдиқлади.

Лекин бу рўйхатга Марказий сайлов комиссиясининг амалдаги раиси Владимир Чуров киритилмади.
Ушбу ҳужжат Кремль сайтида жойлаштирилган.

Қарор бўйича, Россиянинг Марказий сайлов комиссияси аъзолари деб Александр Кинев, Василий Лихачев, Элла Памфилова, Евгений Шевченко ва Борис Эбзевлар эълон қилинди.