Россиядаги уяли алоқа операторлари ва экспертлар 21 февралда илк бор намойиш қилинган Samsung Galaxy S7 ва S7 edge смартфонларига олинган буюртмалар ҳажмини баҳолашди. Кўпчиликнинг фикрича, янги смартфонларга талаб, асосан нархлар кўтарилмагани эвазига, икки марта ошган.

"Ведомости" газетасининг Mobile Research Group етакчи таҳлилчиси Эльдар Муртазинга иқтибос келтирган ҳолда ёзишича, янги смартфонларга 30 мингтага яқин буюртма берилган, бу эса ўтган йили Galaxy S6/S6 edge смартфонларига биринчи ҳафтада олинган буюртмалардан камида икки марта кўпроқни ташкил қилган.

Муртазиннинг фикрича, буюртмалар ҳажмининг бундай ўсиши биринчи навбатда Samsung компаниясининг Apple’дан фарқли ўлароқ, ўз смартфонларига нархларни оширмагани билан боғлиқ бўлмоқда. Apple компанияси iPhone 6S ва 6S Plus смартфонларига нархларни 78 фоизга оширган. Яна бир мутахассиснинг фикрича, янги смартфонларга қизиқишнинг ошишига мувозанатлашган нархлар ва янги қурилманинг кўрсаткичлари сабаб бўлмоқда.
Samsung’нинг ўзида эса янги смартфонларга талабнинг ўсишини янада ҳам юқорироқ баҳолашмоқда. 22-28 февраль кунлари Россияда янги Samsung Galaxy S7 и S7 edge смартфонларига олинган буюртмалар S6/S6’га биринчи ҳафтада олинган буюртмалардан 4 баробар кўпроқни ташкил қилган.

Galaxy S7 ва S7 edge смартфонлари Россияда 18 мартдан сотувга чиқарилади.