Самарқандда қотил-энаганинг шизофрениядан азият чеккани ҳақидаги маълумот тасдиқланди

Жамият 03 Март 2016 12562
Фото: РИА «Новости»

Самарқанд вилоят Асаб-руҳий касалликликлар диспансери, Москвада  ваҳший қотиллик амалга оширган энага Гулчеҳра Бобоқулова ҳақиқатдан ҳам касалхонада “ўткир шизофрения” касалидан даволанган ва психиатр рўйхатда турганини тасдиқлади.

"Гулчеҳра Бобоқулова 2003 йилдан буён бизнинг муассасамизда "ўткир шизофрения хасталиги" ташхиси билан ҳисобда турган", дея маълум қилган Самарқанддаги диспансер вакили РИА Новости агентлигига.

Шифокорларнинг маълумотларига кўра, у бир неча бор стационар даволаш муассасаларида даволанган. У тез-тез ўз ҳаракатлари устидан назоратни йўқотиб турган.

Бундан олдинроқ, Гулчеҳра Бобоқулованинг дугонаси Азиза Гадоева унинг Ўзбекистонга охирги ташрифи вақтида ўзини ўта тажовузкор тутгани ҳақида айтганди. Гадоеванинг фикрича бунга унинг хуштори сабаб бўлган.

Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, 29 февраль куни Москва шаҳри “Октябрское поле” метроси станциясида қўлида ёш бола бошини ушлаб олган аёл қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 1977 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова Москва шаҳридаги Народное ополчение кўчасидаги кўпқаватли уйларнинг бирида истиқомат қилувчи оилада энага бўлиб ишлаган. Тахминларга кўра, аёл қизчанинг ота-онаси уйдан чиқиб кетишларини кутган ва шундан сўнг қизчани ўлдириб, квартирага ўт қўйган ва телбанамо аҳволда кўчага чиқиб кетган. Ёнғин ўчирилгач, қизалоқнинг бошсиз танаси аниқланган (илк экспертиза хулосаларига кўра, қизалоқ аввал бўғиб ўлдирилган ва шундан сўнг боши танасидан жудо қилинган бўлиши ҳам мумкин).

Манбаларда айтилишича, унинг бу ҳаракати радикал экстремистлар томонидан уюштирилган. Аёлнинг ушбу “мутлақ тушунарсиз” хатти-ҳаракати туфайли, Тергов қўмитаси унга дарҳол асаб-руҳий экспертиза ўтказишни белгилади.

Манба: Москвада 4 ёшли қизчани ўлдирган қотил-энага шизофрениядан азият чеккан

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар