Украиналик учувчи Надежда Савченко 4 мартдан бошлаб очлик эълон қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берган.

“Агар менга бугун охирги сўзимни айтишга рухсат беришмаса, очлик эълон қиламан”,-деб айтди Савченко.

Бундан ташқари, суд Савченко ишини кўриб чиқишни 9 мартга қолдирган.

Аввалроқ, прокурор Донбассдаги мухбирларнинг ўлими бўйича кўрилаётган ишда Савченко учун 23 йил озодликдан махрум этилишини сўраб судга мурожаат этган эди.