"Sport for tomorrow". Ўзбекистон иккинчи ўйинда Эронни мағлуб этди

Спорт 03 Март 2016 2224

Тошкентда ўтказилаётган 16 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар ўртасидаги “Эртанги кун спорти” номли халқаро футбол фестивалининг иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Дастлабки турда Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркманистон вакилларини йирик — 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Иккинчи учрашувда Япония ҳамда Эрон жамоалари 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

2 март куни эса иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Дастлаб, Япония U-16 терма жамоаси туркманистонлик тенгдошларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Жар” стадионида бўлиб ўтган куннинг иккинчи ўйинида эса Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Эрон ўсмирларига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Олимхўжаев шогирдлари ўйинда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Намдари жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим Эрон фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи бўлим аввалидаёқ ҳисобни тенглаштирди. Расул Йўдошевнинг ажойиб тўп узатиши натижасида Абдунозир Абдураҳмонов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва қийинчиликсиз дарвозани аниқ нишонга олди — 1:1.

Ўйиннинг 67-дақиқасида яна Расул Йўлдошев ҳужум бошлаб, Абдураҳмоновни қулай вазиятга олиб чиқди. Абдунозир йўллаган зарба бартараф этилди, аммо тўп Шухрат Неъматовга келиб тушди. Неъматов эса уни дарвозага аниқ йўллаб, жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди — 2:1.

Ушбу халқаро ўртоқлик турнирининг сўнгги ўйинлари 4 март куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Японияга қарши ўйин ўтказади.

4 март
11:00 Эрон U16 – Туркманистон U16
15:00 Ўзбекистон U16 – Япония U16

Таъкидлаш керакки, ушбу турнир Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун шу йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликнинг бир босқичи вазифасини ўтаб бермоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар