Тамила тўйларга лицензиясиз чиқа бошлади

Жамият 03 Март 2016 19555

Хонанда Тамила бироз аввал ижтимоий тармоқ ҳамда мессенжерларда тарқалган видео сабаб танқидларга учраган эди. Бу қилмиши учун “Ўзбекнаво” Тамилага тегишли лицензияни муддатидан олдин бекор қилган ҳамда у билан ишлаган “Maestro” продюсерлик маркази ҳам хонанда билан ҳамкорликка чек қўйган эди.

Баҳорнинг илк кунларида хонанда яна тилга тушди: ижтимоий тармоқларда тез орада Tamila.uz сайтида унинг “Мен бўлмасам” деб номланган янги қўшиғи премьера берилиши ҳақидаги баннер “айлана бошлади”.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Qalampir.uz сайти Тамила фаолият юритган “Maestro” компаниясининг маъмури билан боғланди. Маъмур Тамиланинг продюсерлик маркази билан ҳамкорликни тиклагани ва тўйга ҳам чиқаётганини маълум қилди. Шунингдек, маъмур хонандани тўйга чақириш баҳоси 1.500.000 сўмни ташкил этишини маълум қилди.

“Бир қарашда Тамила қилган ишлари учун ўз жазосини олди дерсиз. Йўқ! Хулоса қилишга шошилманг. Унинг лицензияси бўлди нима, бўлмади нима? Айтаётган қўшиғини интернет орқали тарқатса, кафе ва ресторанлардаги онлайн ТВларда кўриниб турса, уни тўйга чақиришса... Ҳозирги замоннинг “санъаткор”и учун шунинг ўзи кифоя эмасми?

“Тахминимизча, Тамила яна продюсери билан ҳамкорликни бошлаган. Бироқ буни ОАВга маълум қилишнинг мавриди эмас. Нажот Агзамов эски ҳамкори билан яна ишлаш нияти бор экан, шунча томошанинг кимга кераги бор эди”, – деб ёзади Qalampir.uz.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53115 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65371 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160816 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26780 Жамият
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 336 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Кўпроқ янгиликлар