«Тойота» компанияси Nissan Juke моделига рақобатчи автомобиль яратди

Технология 03 Март 2016 1713

Toyota компанияси Женева автосалонида C-HR кроссоверининг серияли версиясини намойиш қилди. Янги машина Nissan Juke, Mazda CX-3 ва Honda HR-V автомобилларига рақобат ташкил қилади.

Toyota C-HR модели 4-авлоддаги Toyota Prius гибрид моделида илк бор қўлланган TNGA янги модуль платформасида қурилди. 2020 йилгача бу архитектура япон маркаси томонидан ишлаб чиқариладиган моделларнинг ярмидан кўпида қўлланади.

Қолган конструкцияларга "35-65 фоизга мустаҳкамроқ" бўлган шасси кроссоверни 122 от кучига эга, 1,8 литрли ички ёнув двигатели негизида бензин-электрли двигателлар билан жиҳозлашга имкон берди. "Тойота" вакилларининг айтишича, янги технологияларнинг ишлатилиши карбонат ангидрид газларини атроф-муҳитга чиқаришни камайтиришга имкон берди.

Европада Toyota C-HR 1,2 литрли 115 от кучига эга турбомотор ҳамда 6 поғонали механик узатмалар қутиси ёки вариатор билан таклиф қилинади.

Бундан ташқари, машина баъзи бозорларда 2 литрли атмосферали двигатель билан ҳам таклиф қилинади.

Машининг Европа учун мўлжалланган версияси 2016 йилнинг 2-ярмидан сотила бошланади. Бу машина Туркияда йиғилади. Машинанинг АҚШ учун мўлжалланган версияси эса 2017 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилади.

Кўпроқ янгиликлар