Шу йилнинг январида «Матч» телеҳолдингидп штатдан чиқарилган россиялик таниқли спорт шарҳловчилари Василий Уткин ва Александр Елагин Eurosport телаканалида шарҳловчи сифатида иш бошлашади.

Eurosport матбуот хизматининг хабар беришича, телеканал ушбу мутахассислар билан шартнома имзолаган, улар MLS (АҚШ ва Канада футбол лигаси)нинг янги мавсумидаги ўйинларни шарҳлаб боришади.

«Василий Уткин Eurosport 2 каналида илк марта MLS чемпионати доирасидаги «Нью-Йорк Сити» – «Торонто» баҳсини (13 март куни) шарҳлаш орқали дебют қилади. У ўша куни «Филадельфия Юнион» – «Нью-Инглэнд Революшн» баҳсини ҳам шарҳлайди.

Александр Елагин 6 март куни соат 21:30да Eurosport 1 орқали мавсумнинг очилиш ўйинини шарҳлайди. Бу ўйинда «Нью-Йорк Ред Буллз» ва «Торонто» беллашади», – дейилади телеканал матбуот хизмати хабарида.

Уткин ва бир қатор шарҳловчилар «Матч ТВ» каналининг штатдаги ходимлари рўйхатидан чиқарилди

Уткин «Матч ТВ» телеканалидан кетди

Василий Уткин: «Матч ТВ»дан ишдан бўшатилишимга «Байер» ва «Барселона» ўйини вақтида ухлаб қолганим сабаб бўлган

Василий Уткин ўз твиттери орқали ҳам янги ишга жойлашгани ҳақида маълумот қолдирган.