Kickstarter сайтида одам анатомияси ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берувчи ғаройиб Virtuali-Tee номли футболкага маблағ йиғиш ўтказилмоқда. Агар смартфон камерасини шу футболкани кийган одамга йўналтирилса, унинг ички органларни кўриш мумкин. Бундай ташқари, экранда статик тасвир эмас, балки анимация кўрсатилади. Унинг ишлаш жараёни жуда оддий – футболка устига махсус сурат туширилган бўлиб, уни махсус дастур ўқиганда ички органлар тасвири экранга чиқади.

Дастурчилар Virtuali-Tee футболкаси билан бирга тўлдирилган ва виртуаллаштирилган реаллик технологияларидан ҳам фойдаланишмоқда. Масалан, VR-гарнитураси смартфон камераси очилиб тақилса, “рентген кўриш” қобилиятига эга бўлиб, унда инсоннинг ички аъзоларини кўришингиз мумкин.

Смартфон ёки планшет экранидаги тасвир устида ишлаш имконияти ҳам мавжуд. Мисол учун, томирларда қон қандай оқаётганини кўриш мумкин.

Virtuali-Teeга Kickstarterда 18 фунт стерлингига буюртма беришингиз мумкин.