Хитой экологик вазият сабаб Sinopec корпорациясига 2,6 миллиард долларлик завод қурилишини тақиқлади

Жаҳон 03 Март 2016 974

Хитой атроф-муҳитни ҳимоялаш вазирлиги нефтегаз корпорацияси бўлмиш China Petrochemical Corp. (Sinopec)нинг Гуйчжоу провинциясида қад ростлаши назарда тутилган кимё заводинининг қурилишига изн бермади. Бунга заводнинг атроф-муҳитга жиддий зарар етказиши сабаб этиб кўрсатилган. Бу ҳақда China Daily хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, кимё заводининг инвестицияси 17 млрд юань (2,6 млрд доллар)ни ташкил этади. Завод полиолефин маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган эди. Унинг қурилиши ер ости суви ўтган туманда бошланиши керак эди. Бу эса ичимлик сувини заҳарланишига сабаб бўлар эди.

Sinopec икки ой ичида ишни қайта кўриб чиқиш учун вазирликка мурожаат этиши мумкин.

Маълумот учун, Sinopec нефтни қайта ишлаш, нефтегаз геологияси разведкаси, нефть ва газ, шунингдек, нефть кимёси ташуви билан шуғулланувчи корпорациядир.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар