Янги Зеландияда давлат байроғини ўзгартириш бўйича иккинчи референдум бўлиб ўтмоқда

Жаҳон 03 Март 2016 1467

Янги Зеландияда 3 март куни давлат байроғи ўзгартирилиши масаласида иккинчи, ҳал қилувчи умумхалқ референдуми бўлиб ўтмоқда.

Референдум иштирокчилари почта орқали 2та вариантдаги байроқ расмлари туширилган бюллетенни олишади ва “Сиз Янги Зеландия байроғи сифатида қайси бирини танлаган бўлардингиз?” деган саволга жавоб беришади.

2015 йилнинг 20 ноябридан 11 декабригача ўтказилган биринчи референдумда 5та вариант ичидан байроқ дизайнининг муқобили танлаб олинганди.

Энди сайловчилар ҳозирги байроқда қолиш ёки қора-кўк рангли янги вариантни танлашлари керак бўлади.

Референдум натижалари 24 март куни эълон қилинади.

Кўпроқ янгиликлар