Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши учрашувдан (3:0) кейин ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Мен ўзим буни тасаввурга сиғдира олмаяпман. Ҳаммаси қандай бўлиши керак бўлса, шундай бўлди. Ўйиндан олдин йигитлардан бугун ғалабани кўпроқ биз хоҳлаётганимизни кўрсатиб қўйишларини сўрадим. Улар бу ишни қойилмақом тарзда уддалашди.

Мазкур учрашувда «Ливерпуль» ушбу мавсумдаги энг яхши прессингини амалга оширди, деб ҳисоблайман. «Манчестер Сити»да футбол ўйнаш учун умуман имконият бўлгани йўқ. Бу барча «Ливерпуль» мухлислари учун ажойиб оқшом бўлди», – дея гапириб ўтди Клопп.