8 март куни Ерга диаметри 30 метр бўлган улкан астероид яқинлашади

Жаҳон 04 Март 2016 8004

8 март куни диаметри 30 метрни ташкил қиладиган, 2013 TX68 номини олган астероид Ер сайёраси яқинидан учиб ўтади. Бу ҳақда Popmech.ru хабар берган.

Ҳажми катталигига қарамасдан ушбу осмон жисми Ердаги ҳаёт учун хавф туғдирмаслиги таъкидланмоқда.

Бу астероид 2013 йилнинг кузида аниқланган, бу осмон жисми диаметри ўша йилда (2013 йилнинг 15 февралида) Россиянинг Челябинск шаҳри ҳудудига тушган метеорит диаметридан 10 метрга каттароқ.

У Ерга яқинлашиб, бор-йўғи 17 минг километр узоқликдан парвоз қилиши ҳақида айтилган. Ҳозирда диаметри 30 метр бўлган мазкур самовий объект 14 миллион километр узоқликда.

NASA маълумотларига кўра эса объект 8 март куни Ердан 5 миллион километр узоқликда учиб ўтиши айтилган. Объектни телескоплар орқали кузатиш мумкин бўлади.

2013 TX68 астеродининг Ерга кейинги яқинлашуви 2017 йилнинг 17 сентябрида содир бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, икки йилдан кейинги парвознинг Ерга хавф солиш эҳтимоли 250 миллиондан бир улушга тенг бўлади. Унинг портлаши туфайли Челябинскда ёнган астероиддан кўра (унинг диаметри 20 метр бўлган) икки баробар кўпроқ энергия ҳосил бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ер яқинидан 2 мартга ўтар кечаси йирик ҳажмдаги астероид учиб ўтган эди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар