АҚШ Давлат департаменти: ИШИД яқин вақтлар ичида Европада янги терактлар амалга оширмоқчи

Жаҳон 04 Март 2016 1832

АҚШ Давлат департаменти экстремистик гуруҳлар, жумладан ИШИД ва "Ал-Қоида" ҳамда уларнинг таъсири остида бўлган майда гуруҳлар томонидан Европа ҳудудида янги терактлар амалга оширишни режалаштиргани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг 3 март куни глобал террористик таҳдид ҳақидаги огоҳлантирувида ёзилган.

"Ишончли манбалар берган маълумотларга кўра, ИШИД ва "Ал-Қоида" Европа ҳудудида терактлар амалга оширишда давом этади. Бу қитъадаги барча мамлакатлар трансмиллий террорчи ташкилотлар таҳдиди остида қолмоқда", дейилади хабарда.

"Европада терактлар ўзини портлатиб юборувчи жангарилар воситасида амалга оширилиши мумкин. Улар жамоат транспортларида ёки кишилар кўп тўпланадиган бошқа жойларда ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ўз ниятларига қасд қилиши мумкин. Европага Ироқ ва Суриядаги ИШИД сафидан қайтаётган европалик жангарилар шундай ҳаракатларга қўл уриши мумкин", деб фикрлашган таҳлилчилар.

АҚШ Давлат департаменти бундай ҳужумлар нафақат Европада, балки бутун дунё бўйлаб (Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Осиё) содир этилиши эҳтимолидан огоҳлантиради. Шунингдек, 2014 йилнинг августида АҚШ ва унинг иттифоқчилари Ироқ ҳамда Сурияда жангариларга қарши амалиётлар бошлагани америкаликларнинг ҳам ИШИД нишонига айланиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

"Экстремистлар одатий қуроллар ва оммавий қирғин қуроллардан фойдаланишлари мумкин", дейилади хабарда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар