Aston Martin етти йил ичида етти янги модель чиқаради

Технология 04 Март 2016 1778

Aston Martin компанияси келаётган етти йил ичида еттита янги модель чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Энди Палмера берган маълумотга асосланиб, Auto Express хабар бермоқда.

«Мен учун келгусида ишлаб чиқариладиган моделларнинг барчаси аён. Келаётган етти йил мобайнида биз икки — Aston Martin ва Lagonda бренди остида еттита янги модель чиқарамиз», – деб таъкидлади Палмер.

Британ компанияси томонидан «Second Century Plan» деб ном олган тараққиёт босқичида уч турдаги машиналар: спорткарлар, седанлар ва кроссоверлар ишлаб чиқарилади.

“Астон” акционерлари бунинг учун 500 миллион фунт стерлинг атрофида (700 миллион доллардан зиёд) пул ажратишади. Бундан ташқари, компания DB11 суперкари, янгиланган Vantage ва Vanquish машиналари, шунингдек, тўлиқ электрлаштирилган DBX кроссоверлари учун яна 200 миллион фунт стерлинг (283 миллион доллар) миқдорида пул олади.

Кўпроқ янгиликлар