Бразилия полицияси мамлакатнинг собиқ президенти Луис Инасуи Лулу да Силвани аксилкоррупцион текширувлар тадбири давомида ҳибсга олди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича 2003 йилнинг 1 январидан 2011 йилнинг 1 январигача мамлакатни бошқарган, айни вақтда 70 ёшда бўлган Лулу Petrobras компанияси бўйича можаролар туфайли сўроқ қилинади.

Бундан олдинроқ, Petrobras билан боғлиқ можаролар доирасида 1990 йилдан 1992 йилгача мамлакатни бошқарган, кейин сенатор сифатида ишлаган сиёсатчи Фернанду Колору ди Мелу қамоққа олинганди.

Маълум бўлишича, Petrobras компаниясининг бир қатор ходимлари имзоланган шартномалардан 3 фоиз миқдорида мукофот пули олиб туришган, кейинчалик эса бу пуллардан сиёсатчилар ва амалдорларни сотиб олиш учун фойдаланилган.