Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури: Жанубий Африка давлатларининг 16 млн аҳолисига очарчилик хавф солмоқда

Жаҳон 04 Март 2016 1524

Жанубий Африка давлатларининг 16 млн аҳолисига очарчилик хавф солмоқда, деб маълум қилди 4 мартда БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури. Ташкилотнинг ЖАРда тарқатилган ҳисоботида очарчиликка минтақада узоқ давом этаётган қурғоқчилик ва Эль-Ниньо табиий ҳодисаси оқибатларининг кучли таъсири сабаб эканлиги кўрсатилган.

"Эль-Ниньонинг таъсири шунчалик катталашмоқдаки, бу минтадақа фавқулодда вазиятни яратиш билан таҳдид қилмоқда. У билан курашиш учун кўплаб давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари талаб қилинади", дейилмоқда ҳисоботда.

Жорий йилнинг январида Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Жанубий Африкада очарчилик хавф солаётган одамлар сонини 14 млн киши деб баҳолаганди. Ўшанда ташкилот бу йили ноқулай об-ҳаво шароити туфайли экин экиш учун қулай вақт деярли бой берилганидан огоҳлантирганди. Ўтган йили етарлича ёғингарчилик бўлмаганидан энг кўп миқдорда Малави (бу ерда очарчилик 2,8 млн кишига хавф солмоқда), Мадагаскар (1,9 млн киши), Зимбабве (1,5 мле киши) азият чеккан. Лесотода эса ҳукумат декабрда қурғоқчилик туфайли фавқулодда вазият эълон қилган. Бу давлатда аҳолининг учдан бир қисми, яъни 650 минг киши озиқ-овқат етишмовчилигини бошдан кечирмоқда. Шунингдек, Ангола, Мозамбик ва Свазиленддаги вазият ҳам хавотир уйғотмоқда.

Кўпроқ янгиликлар