Дунга: Неймар терма жамоага келиши билан муаммолар бошланади

Спорт 04 Март 2016 5845

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Дунга жамоа сардори Неймарнинг суд билан боғлиқ муаммолари тугамаётганидан шикоят қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ҳукумати "Барселона" футболчисини солиқларни яширишда айблаб, уни самолёти, вертолёти ва вилласидан фойдаланишдан маҳрум этган.

"Неймарнинг зиммасида шундай улкан масъулият борки, бундай масъулиятни ўз вақтида Пеле, Зико ва Фалькаонинг зиммасида бўларди. Неймар ҳам ёш бўлишига қарамасдан етарлича етакчилик хусусиятларига эга.

Мен тўғри тушунаман, ҳукумат ўзи тўғри деб биладиган ишни қилмоқда. Лекин менда терма жамоа бош мураббийи сифатида ўзига яраша вазифалар бор. Лекин айтишим керак бўлган гап шуки, Неймар келиши биланоқ, муаммолар бошланади. Мен бу ишга аралашишни истамайман, лекин истайманки барча футболчи терма жамоа сафига фақат футбол ўйнаш хаёли билан келиши керак", дейди Дунга.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Бразилия терма жамоасининг 2018 йилги ЖЧ учун саралаш доирасида Уругвай ва Парагвай терма жамоаларига қарши ўйинлари учун чақирилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар