Франция, Британия, Германия ва Италия раҳбарлари Путин билан телефон мулоқоти чоғида ундан мавжуд инқирозий вазиятни ҳал қилиш мақсадида Сурия ҳукуматига ўз таъсирини ўтказишни сўради. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркелга асосланиб, РИА Новости хабар тарқатган.

Бундан ташқари, телефон мулоқоти чоғида томонлар Суриядаги ёрдамга муҳтож кишиларга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатиш ҳақида гаплашишган.

Бундан олдинроқ, Франция президенти Франсуа Олланд телефон конференцияси давомида Суриянинг келажаги бўйича келишувга эришишгани ҳақида айтганди.