Францияда террорчилик иши бўйича ҳамкорлик қилмайдиган смартфон ишлаб чиқарувчилар жазоланади

Жаҳон 04 Март 2016 812

Франция ҳукумати террорчилик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш доирасида тегишли идоралар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортадиган смартфон ишлаб чиқарувчиларини жазолаш меъёрини киритмоқчи. Жиноий ислоҳотлар ҳақидаги қонун лойиҳасига тегишли тузатишни киритиш Франция парламенти қуйи палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди.

Қонун ҳужжатида таъкидланишича, "террорчилик билан боғлиқ жиноят ва қоидабузарликларни тергов қилаётган ваколатли суд идораларига криптография ёрдамида ҳимояланган маълумотларни беришдан бош тортаётган хусусий муассасалар" жазоланиши кўзда тутилади.

Таъкидланишича, санкциялар остига у ёки бу шифрлайдиган механизм яратиб ва шу тариқа керакли қурилмани очиш учун тегишли идораларга имконият бериши мумкин бўлган компаниялар ҳам тушади. Бу модда бўйича жазо тариқасида 5 йилга озодликдан маҳрум этиш ва 350 минг еврогача жарима тўлаш кўзда тутилади.

Шунингдек, тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган уяли алоқа операторлари ҳам қаттиқ жазоланади. Эндиликда фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотни ошкор этишдан бош тортиш телефон компаниялари вакилларига 15 минг еврогача жаримага тушиши мумкин ёки 2 йилга озодликдан маҳрум этиш билан хавф солади.

Бу қонун лойиҳасини мухолиф "Республикачилар" партияси депутатлари киритди. "Бу одил судлов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортадиган шифрлаш кодларини яратувчиларга нисбатан жиноий жавобгарликни аниқ белгилашга имкон беради", деб айтди партия вакили Филипп Гужон.

Франция адлия вазири Жан-Жак Урвоа бундай қоиданинг жиноят қонунчилигига киритилиши мақсадга мувофиқлигини тан олди, бироқ унинг амал қилиши фақатгина террорчилик ишлари билан чегаралангани жиноят кодексида муайян номутаносиблик келтириб чиқаришидан огоҳлантирди. У мавжуд камчиликлар кейинги парламент дебатларида бартараф қилиниши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар