Россиянинг "Газпром" компанияси Хитойнинг Bank of China банки билан тузган битими бир банкдан олинган маблағлар ҳажми бўйича компания тарихидаги энг йириги бўлди. Хитой банки Россия компаниясига берадиган маблағ миқдори 2 млрд еврони ташкил қилди.

Шу муносабат билан "Газпром" ва Bank of China вакиллари Шанхайда 5 йиллик муддатга 2 млрд евро бериш ҳақида келишув имзолашди.

Bank of China йирик халқаро банк гуруҳи бўлиб, унинг фаолияти банк операциялари, инвестицион фаолият, суғурталаш ва лизинг соҳаларида хизмат кўрсатиш кабиларни ўз ичига олади. Банк активларининг умумий қиймати 2,4 трлн долларни ташкил қилади.