Германиядаги кафелар ўзларининг таомномаларидан мусулмон мижозларнинг нафсониятига тегмаслик учун чўчқа гўштидан тайёрланган анънавий сосискаларни чиқариб ташламоқда. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Германия канцлери Ангела Меркель партияси аъзолари бу ташаббусга қарши чиққанлар.

"Озчиликларни, жумладан диний масалаларда, ҳимоя қилиш кўпчиликни танлаш эркинлигида чекланишини англатмаслиги керак", деб айтди партия аъзоси Даниэль Гюнтер.