Жон Керрининг Кубага сафари бекор қилинди

Жаҳон 04 Март 2016 1481

АҚШ Давлат котибининг Кубага сафари бекор қилинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, сафар чоғида томонлар инсон ҳуқуқларига амал қилиш бўйича музокаралар ўтказишлари керак эди.

Манбанинг маълумотларига кўра, сафарнинг бекор қилинишига АҚШ ва Куба ҳукуматлари АҚШ президенти Барак Обама Гаванада айнан қайси диссидентлар билан учрашиши борасида узоқ музокаралар ўтказганлари сабаб бўлган.

Керри Кубага ўтган йилнинг августида АҚШ элчихонаси очилишига ташриф буюрганди.

Кўпроқ янгиликлар