Канада ҳукумати мамлакат олтин захирасининг деярли барчасини сотиб битирди.

Молия вазирлигининг март ойи аввали ҳолатига кўра хабар беришича, захирада 130 минг доллар ҳисобидаги 77 трой унцияси миқдорида олтин қолган.

Охирги энг йирик олтин тангалар партияси – 22 минг унцияни Канада 2016 йилнинг февраль ойида 35 миллион долларга сотиб юборган.

Канада ўз олтин захирасини бир неча ўн йиллар давомида қисқартириб келган. Охирги йиллар давомида Канада раҳбарияти олтин ўрнига валюта захиралари - АҚШ доллари ва Британия фунт стерлингини оширишга эътибор берди.

Канада 1965 йилда максимал олтин захирасига эга бўлган, ўшанда захиранинг умумий қиймати 1,15 миллиард долларга баҳоланган.