Англиянинг «Лестер» клуби ўтган мавсумнинг 2015 йил 31 майигача бўлган даври учун молиявий ҳисоботларини эълон қилди.

Чемпионшипдан АПЛга чиққан клуб мавсум якунида барча солиқларни чиқариб ташлаганда 26,4 миллион фунтлик (клуб рекорди) соф фойда кўрган.

2014/15 йилги мавсум жамоа тарихидаги энг даромадли мавсум бўлди, ундан 1 йил олдин эса жамоа 20,8 млн фунтлик зиён билан чиққанди.

Қайд этилишича, АПЛга чиқиш жамоанинг ўйинларини томоша қилиш учун келувчилар сонини ўртача 25 003 кўрсаткичидан ўртача 31 693 кўрсаткичига оширган, тушум эса уч карра ошиб, 104,4 миллион фунтга етган.

«Арсенал» 2015 йилнинг иккинчи ярмидаги зиёни 3,4 млн фунтни ташкил этди

«Ливерпуль»нинг ўтган мавсумдаги операцион соф фойдаси 60 млн фунтни ташкил қилди