Месси хет-триклари сонини 35тага етказиб, Роналдунинг рекордини такрорлади

Спорт 04 Март 2016 1812

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания примерасида «Райо Вальекано»га қарши ўтказилган ва 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда рақиб дарвозасига учта гол урди.

Бу унинг фаолиятидаги 35-хет-трикка айланди. Энди Месси «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бир хил натижа қайд этиб турибди.

Месси жорий мавсумда Испания чемпионатининг 22 ўйинида 19та гол уришга муваффақ бўлган ва 8та голли узатмани амалга оширган.

Кўпроқ янгиликлар