Молдова конституцион суди мамлакат президенти умумхалқ сайлови орқали сайланишини белгилаб қўйди. Бу ҳақда мамлакат конституцион суди раиси Александр Тэнасега иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ Молдова сиёсий тизими президентни тўғридан-тўғри сайлашга ўтиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Молдова президенти 2001 йилдан бери парламент томонидан яширин овоз бериш орқали сайланиб келади. Мамлакатнинг биринчи икки президенти Мирча Снегур ва Петр Лучинский умумхалқ сайловлари орқали сайланган эди.