Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро "норманд тўртлиги" Донбассда сайловлар 2016 йилнинг 1-ярмигача ўтказилиши лозимлиги ниятини билдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Эйронинг айтишича, бу ҳали томонларнинг якуний келишувини англатмайди.

Унинг маълум қилишича, Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти 31 мартгача Донбассдаги сайловлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифни олиши керак. Шунингдек, "норманд тўртлиги" 30 апрелгача Донбассдаги ярашувнинг бузилиши ҳолатларининг олдлини олиш бўйича механизм ишлаб чиқишга чақирди.

Эйронинг таъкидлашича, "норманд" форматидаги учрашувлар давом эттирилади.